Жаҳон | 14:15 / 22.03.2016
2312
1 дақиқада ўқилади

Брюсселдаги метрода портлаш содир бўлди

22 март куни Бельгия пойтахти Брюссель шаҳри аэропортидаги портлашлардан кейин кўп вақт ўтмасдан шаҳар метросида ҳам портлаш амалга оширилган. Бу ҳақда RTBF хабар тарқатди.

Қайд этилишича, портлаш метроснинг "Шуман" бекатида содир этилган. Бу метро бекати яқинида ҳукумат бинолари ҳамда Европа Иттифоқи институтларининг бинолари жойлашган

Портлаш тафсилотлари аниқлаштирилмоқда.

Ҳукумат метронинг барча бекатларини ёпишга буйруқ берган.

Бундан олдинроқ, Брюсселдаги аэропортда 2та портлаш содир бўлди ва 17 киши ҳалок бўлди.