Жаҳон | 17:37 / 22.03.2016
2328
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Брюсселдаги терактлар қурбонлари сони 34 нафар бўлди

22 март куни Бельгия пойтахти Брюссель шаҳрида юз берган терактлар натижасида жами 34 киши ҳалок бўлган ва 81 киши жароҳатланган. Бу ҳақда VRT телеканалида маълум қилинган.

Хабарда айтилишича, аэропорт ҳудудида 14 киши, метрополитенда эса 20 киши теракт қурбонига айланган.

Бундан олдинги хабарларда қурбонлар сони 28 нафар экани (аэропортда 17, метрода 11 киши) айтилганди.

Эслатиб ўтамиз, 22 март, сешанба куни Бельгия пойтахти Брюсселда аэропорт ва метрода портлашлар юз берди. Ҳукумат аэропортдаги портлашларни теракт деб тан олди, аҳолига кўчага чиқмасликни тавсия қилмоқда.

Портлашлар учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олган.