Жаҳон | 17:47 / 22.03.2016
1652
1 дақиқада ўқилади

Бельгия Брюсселдаги терактдан кейин Туркиядаги дипломатик миссиялари фаолиятини тўхтатди

22 март куни Бельгия ҳукумати мамлакат пойтахти Брюссель шаҳрида амалга оширилган терактлар туфайли Туркиядаги элчихонаси ва консулхонасини ёпишга қарор қилди.

Бу маълумотга расман изоҳ берилмаган.

CNN Turk маълумотларига кўра, бугундан виза бериш номаълум муддатгача тўхтатилган.

Эслатиб ўтамиз, 22 март, сешанба куни Брюссель аэропорти ва метросида камида учта портлаш юз берди. Портлашлар оқибатида охирги маълумотларга кўра, 34 киши ҳалок бўлган ва 100дан ортиқ киши жароҳатланган ҳолда шифохонага ётқизилган.

Бельгия ҳукумати бу портлашларни теракт сифатида баҳолаган.

ИШИД террорчилик ташкилоти Бельгия пойтахтидаги бу терактлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олди.