Жаҳон | 17:56 / 22.03.2016
2125
1 дақиқада ўқилади
Audi концернининг Брюсселдаги заводи терактлар туфайли фаолиятини тўхтатди
Автомобиль ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган Audi автокомпаниясининг Брюсселдаги автозаводи шаҳарда 22 март куни амалга оширилган давомли терактлар туфайли фаолиятини тўхтатди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги корпорация раҳбариятидаги манбасига асосланган ҳолда хабар тарқатган.
"Мавжуд вазият ходимларнинг хавфсизлигига таъсир кўрсатмоқда. Биз ўз ходимларимиздан бугун ишга чиқмасликни сўраймиз", дейилади манба хабарида.
Европа марказида теракт. Бельгия фожиаси. Онлайн