Фан-техника | 20:07 / 27.05.2015
3689
1 дақиқада ўқилади

Samsung Galaxy S6 Edge смартфонининг Темир Одам услубидаги версияси ишлаб чиқилди

Кореянинг Samsung компанияси энг йирик комикслар ношири Marvel билан узоқ истиқболли шартнома имзолагани маълум қилинган эди. Шартномага кўра Samsung машҳур комикс қаҳрамонлари услубидаги электроника маҳсулотлари ишлаб чиқариши керак эди. Ушбу ҳамкорликнинг биринчи меваларидан бири сифатида Samsung Galaxy S6 Edge смартфонининг Iron Man услубидаги версияси ишлаб чиқилди.

Смартфон сариқ ва қизил ранглар гаммасига бўялган бўлиб, орқа қопқоғига Темир Одам ниқобининг тасвири туширилган. Симсиз қувватлантирувчи ускуна ҳам Тони Старк қаҳрамони услубида ишланган бўлиб, Темир Одам кўксидаги митти реакторни эслатади.

Смартфон фақат Жанубий Корея, Гонгконг ва Хитойда сотувга чиқарилиши кўзда тутилмоқда. Агарда ушбу бозорларда харидоргир бўлса, маҳсулот Осиёдан ташқарига чиқарилади.

Яқин келажакда шунингдек Халк, Тор, Капитан Америка сингари комикс қаҳрамонлари услубида ишланган смартфонлар ҳам ишлаб чиқарилиши маълум қилинмоқда.