Жамият | 18:53 / 02.06.2015
10703
3 дақиқада ўқилади

Нилуфар Усмонованинг янги видеоклипи Vevo телеканали орқали намойиш қилинди

Нилуфар Усмонованинг “Дунё” қўшиғига ишланган видеоклип тақдимоти бўлиб ўтди. Хонанданинг мухлислари уни 31 майдан бошлаб Vevo мусиқий интернет-ресурс орқали томоша қилиши мумкин.

“Ҳамма қўшиқни мен билан бирга куйласин, мен билан бирга яшасин ва эрталаб янгиланиб, ҳаётга чанқоқ бўлиб уйғонсин ва бахтга эришсин. “Дунё” бу ҳамма ҳис қиладиган, аммо овоз чиқариб айтмайдиган ҳисдир”, – дейди хонанда ўзининг янги қўшиғи ҳақида.

Vevo Universal, Sony, Phil, Abu Dhabi, E1 овоз ёзиш студияларининг қўшма лойиҳасидир. vevo.com ресурсидан фақатгина бир нечта хорижий давлатларда фойдаланиш мумкин, аммо унда МДҲ артистларининг профиллари ҳам бор. Нилуфар Усмонова Ўзбекистон эстрадасининг бу видеоканалда ўз шахсий саҳифасига эга биринчи намояндаларидан бири бўлди.

“Ҳеч ким эшитмас ҳасратлардан чарчадим... Ортимдан гап-сўз, ғийбатлардан чарчадим... Ҳақиқати кўп туҳматлардан чарчадим... Натижаси йўқ меҳнатлардан чарчадим...” Бу қўшиқдан иқтибос. Тўғри, қалб ноласини ҳеч ким эшитмайди. Шахсий қалб қийноқлари яқинлардан ҳам яширилади, яқинлар уларни эшитмайди. Биз кўп нарсани ичимизда сақлаймиз. Бу бизнинг шахсий курашимиздир. Ҳаётда сабр-тоқат ва ишонч қандай ўрин тутишини тушуниш зарур. Қўшиқнинг “эшиги очиқ зиндонлардан” деган сўзлар бор. Эшиклари очиқ қамоқ. Мен ўзим ҳақимда, қўшиқчи, аёл, рафиқа, она, дўст сифатида куйладим. Бу қўшиқни тинглаган одамлар тушкунликда қолишини истамас эдим. Мен шунчаки ҳаётда оғир кунлар бўлишини ва сабр-тоқат кераклигини айтмоқчи бўлдим. Қора тунлар ёруғ кунлар билан алмашади. Яхшилаб йиғласа, инсон енгил тортади”, – дейди хонанда ўзининг янги қўшиғи ҳақида.

Клипнинг премьерасидан олдин 17-29 май кунлари Instagram’да (http://instagram.com/nilufarusmonova) танлов ўтказилди. Унда 1 000 киши иштирок этди. Танлов якунларига кўра 31 май куни Italiano Vero ресторанида тантанали тақдирлаш маросими ўтказилди. Нилуфар Усмонованинг махсус совғалари танловнинг 20 иштирокчисига берилди. Турли вилоятлардан ташриф буюрган иштирокчилардан ташқари, ғолиблардан бири Малайзиядан учиб келгани айтилмоқда.

Тадбир иштирокчиларидан бири кўпдан буён хонанда билан учрашмоқчи бўлиб юрганини айтиб, кўзига ёш олди.