Фан-техника | 15:49 / 05.06.2015
2807
1 дақиқада ўқилади

Япониялик олимлар роботни одам каби тафаккур қилишга ўргатди

Япониядаги Токио университети муҳандислари илк бор илмий тарихда инсонга ўхшаш роботни ўзининг оғирлигидан фойдаланиб, буюмларни суришга ўргатишди.

HRP-2 роботи оғир бумларни суришда инсонга ўхшаш тафаккур қилади. Робот ўз олдидаги юкни аввал қўллари билан итаради, агар бунинг уддасидан чиқа олмаса, сўнгра буни амалга оширишнинг самаралироқ йўлларини қидиришни бошлайди, масалан, елкаси ёки орқаси билан буюмга тиранган ҳолда полга таяниб, буюмни суришга ҳаракат қилади.

Робот буюмни суриш пайтида ўз мувозанатини сақлайди ва у ёки бу усул буюмни суришда қанчалик ёрдам бергани билиш учун натижаларни кузатиб боради. Шунга боғлиқ ҳолда робот ўз қадамлари узунлиги, гавдаси ҳолатини керагича ўзгартириб боради.