Спорт | 10:21 / 07.06.2015
2285
1 дақиқада ўқилади

Аргентина ва Боливия ўртасидаги ўртоқлик учрашувида Агуэро хет-трикка эришди

6 июнь куни Аргентина терма жамоаси ўз майдонида Боливия терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ташкил қилди. Бу ўйинда 5:0 ҳисоби қайд этилди.

Ўйиндаги голларнинг 3тасига "Манчестер Сити" ҳужумчиси Серхио Агуэро муаллифлик қилган бўлса, иккита гол "Манчестер Юнайтед" футболчиси Анхель Ди Мария ҳисобига ёзилди.

Эслатиб ўтамиз, бу икки жамоа 2009 йилнинг 1 апрелида ҳам Ла-Пасда ўйин ўтказишган ва ўшанда боливияликлар 6:1 ҳисобида ғалаба қозонишган эди. Охирги ўйин орқали ўша мағлубиятга муносиб жавоб қайтарилди.

Аргентина — Боливия — 5:0

Голлар: Ди Мария, 25 (1:0); Агуэро, 29 (2:0, пен); Агуэро, 31 (3:0); Агуэро, 51 (4:0); Ди Мария, 55 (5:0, пен).