Спорт | 12:50 / 11.06.2015
1792
1 дақиқада ўқилади

Бразилия Гондурас билан ўтоқлик учрашувида кичик ҳисобда ғалаба қозонди

10 июнь оқшомида Бразилия терма жамоаси ФИФА кунлари доирасида Гондурас билан ўртоқлик учрашуви ташкил қилди.

Порту-Аллегри шаҳридаги ўйингоҳда ўтказилган бу учрашувда Роберто Фирмино томонидан 33 дақиқада урилган ягона гол мезбонларга ғалаба келтирди.

Бразилия — Гондурас — 1:0
Голлар: Фирмино, 33 (1:0).
Огоҳлантиришлар: Фабиньо, 20; Луис, 31; Робиньо, 80 — Паласиос, 77; Мехия, 90+4.