Жамият | 10:05 / 20.06.2015
5319
1 дақиқада ўқилади

Интернетда “Кунг-фу Панда 3” мультфильми трейлери пайдо бўлди

DreamWorks Animation студияси анчадан бери кутилаётган, яккакураш жанг санъатидан бохабар бўлган жонзотлар ҳақидаги “Кунг-фу Панда” мультфильмининг навбатдаги 3-қисмининг трейлерини намойиш қилди.

“Кунг-фу Панда”нинг янги қисми премьераси 2016 йилнинг 29 январида бўлиб ўтади. Мультфильмга овоз беришда Жек Блэк, Дастин Хоффман, Жеки Чан, Брайан Крэнстон, Анжелина Джоли ва Люси Лью каби Голливуднинг машҳур актёрлари иштирок этишди. Мультфильмнинг бош қаҳрамони По исмли панда ушбу қисмда ўзининг ҳақиқий отасини топишга муваффақ бўлади.

Ушбу мультфильмнинг дастлабки икки қисми 2008 ва 2011 йилларда катта экранларга чиқарилган. Иккала фильм ҳам “Энг яхши анимацион фильм” йўналиши бўйича “Оскар” мукофотига номзоди қўйилган.