Спорт | 12:15 / 23.06.2015
3460
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов истеъфога чиқарилди

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов истеъфога чиқарилди. Бу ҳақида ЎФФ расмий твиттери хабар бермоқда.

"Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ўз вазифасидан озод этилди", дейилади хабарда.

Бу қарор айни вақтда ЎФФ мажлислар залида давом этаётган мураббийлар кенгаши йиғилишида қабул қилинган.

Мавзуга оид