Жаҳон | 07:33 / 04.07.2015
5380
2 дақиқада ўқилади

Киев марказида миллатчилар ғилдиракларни ёқиб, ҳукуматдан қурол-аслаҳа беришни талаб қилишмоқда

Киев марказида “Ўнг сектор” экстремистик ташкилоти томонидан ташкил этилган митинг ўтказилмоқда. Унда 1,5 мингга яқин одам иштирок этмоқда.

Миллатчилар Украина ҳукуматидан Донбассда юз бераётган воқеаларни уруш деб тан олиниши ва ўз фаоллари учун қурол-аслаҳа берилишини талаб қилишмоқда. Намойишчилар “Динамо” стадиони атрофидаги ҳаракатланишни тўсиб қўйишди. Айнан шу ерда 2014 йилда “евромайдан” пайтидаги тўқнашувлар юз берган эди.

Тартибсизликлар иштирокчилари ғилдиракларни ёқиб, ҳукуматнинг ўзгартирилишини талаб қилишмоқда. Радикаллар миллатчилик ва аксилроссия кайфиятидаги шиорлар, жумладан “Инқилоб!” ва “Хунта бўлади!” деб ҳайқиришмоқда. Киев марказида йиғилганлар мамлакат ҳукуматидаги ҳозирги вазиятни “синдириш” билан таҳдид қилишмоқда.

Аввалроқ “Ўнг сектор” ва унинг тарафдорлари ҳукумат кватрали бўйлаб – президент маъмурияти, Олий рада ва Украина Вазирлар маҳкамаси бинолари олдидан ўз норозиликларини намоён қилиб юриб ўтишганди.