Спорт | 08:30 / 04.07.2015
2880
1 дақиқада ўқилади

Перу терма жамоаси Америка кубогида 3-ўринни қўлга киритди

Перу терма жамоаси Америка Кубогининг 3-ўрни учун Парагвайга қарши ўтказилган учрашувда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Перуликлар сафида биринчи голни 48-дақиқада ҳужумчи Андре Каррильо Парагвай термаси дарвозаси ёнида парагвайлик ҳимоячилар бурчакдан тепилган тўпни муваффақиятсиз қайтарганларидан фойдаланиб киритди. Иккинчи гол Хосе Паоло Герреро ҳисобига ёзилди.

Бу ғалаба орқали қўлга киритилган учинчи ўрин перуликлар учун олтинчиси бўлди. 1927 йилдан буён турнирда иштирок этиб келадиган Перу терма жамоаси 1927, 1935, 1949, 1955 ва 2011 йилларда ҳам турнирнинг кучли учлигига кирганди. Шунингдек, бу терма жамоа Америка Кубогида 1939 ва 1975 йилларда чемпион бўлганди.

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг финалида Аргентина ва Чили учрашади. Учрашув Тошкент вақти билан 5 июлда 01:00 да бошланади.

ПеруПарагвай – 2:0
Голлар: Каррильо, 48 (1:0); Герреро, 89 (2:0).
Огоҳлантиришлар: Йотун, 85; Санчес, 88 – Самудио, 38.