Жаҳон | 22:17 / 05.07.2015
10449
1 дақиқада ўқилади

Санкт-Петербург осмонида номаълум учар жисм портлаб кетди

Санкт-Петербург осмонида 5 июль куни соат 13:00 атрофида номаълум учар объект портлаб кетди. Воқеа гувоҳлари буни видеога ёзиб олишди.

Видеода кўринишича, учар жисм шаҳар томонга учиб келаётганида портлаб кетган ва қолдиқлари турли томонларга сочилиб кетган.

Ушбу видео “Федералное агенство новостей” нашри томонидан интернетга жойлаштирилди.

Бироқ Санкт-Петербург фавқулодда вазиятлар бошқармаси осмонда ҳеч қандай фавқулодда вазиятлар қайд этилмаганини маълум қилди.

Нашр ушбу номаълум учар жисмнинг портлаши ҳарбий-денгиз салонининг якунловчи куни дастурига кирган бўлса керак, деб тахмин қилган. Бироқ салон ташкилотчилари ҳам бу хабарни тасдиқлашмади.