Фан-техника | 16:12 / 10.07.2015
4458
1 дақиқада ўқилади

Июнь ойида Жиззах вилоятида Beeline‘нинг янги эксклюзив салонлари очилди

Ўзбекистон алоқа оператори Beeline июн ойида Жиззах вилоятида сотув ва хизмат кўрсатиш бўйича учта эксклюзив, дилерлик салонларининг очилиши ҳақида маълум қилади.

“Жиззах шаҳрида абонентларимиз қулайликлари учун учта янги салон ишга туширилди, – дейди Unitel‘нинг Марказий ҳудудий филиали директори Дилшод Анарметов. –Бу ерда мижозлар рақамларни ёқтириш, уяли алоқа саволлари бўйича маслаҳатлар олишлари, ўзларига мақул келган тариф режасини танлашлари, шунингдек замонавий девайсларни ҳарид қилиш ва улар ёрдамида мобил интернетнинг тезлигини синаб кўриш учун демо-ҳудуддан фойдаланишлари мумкин”.