Жаҳон | 13:52 / 17.07.2015
3319
1 дақиқада ўқилади

Россия ИИВда Super Mario ўйини асосида видеолавҳа яратилди

Россия ички ишлар вазирлиги Владимир вилояти бошқармаси ахборот ва жамоатчилик билан алоқалар бўлими Super Mario компьютер ўйини асосида “Экстремизм ўтмайди!” номли видеолавҳа яратди.
Роликнинг бош қаҳрамони – экстремист Кошмарио. У интернетдан қурол тайёрлаш ҳақида ахборот қидиради, қонунларни писанд қилмайди, оқибатда полиция қўлига тушади.
Клип ИИВнинг аксилэкстремизм ва аксилтеррорчилик йўналишидаги энг яхши роликлар танлови учун махсус яратилган. Танловга жами 300та ролик тақдим этилди, 11та энг яхшиси асосий рўйхатга киритилди.
Интернет орқали овоз бериш натижасида биринчи ўринни Доғистондан келиб тушган видеолавҳа, иккинчи ўринни Пенза вилояти ижодкорлари маҳсули қўлга киритди.