Жамият | 11:57 / 19.07.2015
6072
1 дақиқада ўқилади

Иккита қиз Минскдан Москвагача пиёда йўл босиб келди

Беларусь пойтахтидаги мактаблардан бирининг икки нафар битирувчиси ўқишнинг тугаганлиги муносабати билан Москвага йўл олдилар. Улар сафарга фақат зарур нарсаларни – кийим-кечак, чодир ва тўшак олдилар, деб хабар беради Onliner.by. қизлар ўзлари билан пул ва овқат олмадилар.
Қизларнинг айтишича, улар ёқилғи қуйиш шохобчалари ва қишлоқларда овқатланганлар. Дастлаб улар Россия пойтахтига 7 кун ичида етиб боришни режалаштирган эдилар, аммо қизларнинг ҳисоб-китоблари нотўғри бўлиб чиқди – сафарга 3 ҳафта кетди.
Битирувчилар кунига ўртача 60 км йўл босиб ўтганликларини айтдилар. Дугоналар ўз сафарлари ҳақида қисқа видеолавҳалар олиб, YouTube’га жойлаштирар, шунингдек, Instagram’да сафар ҳақида ҳикоя қилиб беришарди.
Маълум бўлишича, сафар олдидан қизлар ота-оналарини Россияга самолётда кетишларига ишонтиришган.