Жамият | 23:20 / 19.07.2015
6441
1 дақиқада ўқилади

ЖАРда акула сёрфинг бўйича уч карра жаҳон чемпионига ҳужум қилиб қолди

Жанубий Африка Республикасида бўлиб ўтган J-Bay Open мусобақасида сёрфинг бўйича уч карра жаҳон чемпиони австралиялик Майкл Фэннинг акула томонидан ҳужумга учради. Бу ҳақда USA today нашри хабар берди.

Фэннинг ўз иштирокини бошламоқчи бўлганда акула унинг орқасидан ҳамла қилиб қолди. Сёрфчи жароҳат олмади ва ёрдам етиб келгунча акулага қаршилик кўрсата олди.

“Мен ҳаракатни бошламоқчи бўлганимда нимадир мени ушлаб олмоқчи бўлаётганини ҳис қилдим... Мен тезлик билан қочиб қолдим, бироқ у менинг атрофимда айланишда давом этаверди. Мен уни оёқларим билан тепиб, бақира бошладим. Менга фақатгина унинг сузгичлари кўринарди ва у мени тишлаб олишни кутарди”, деб айтмоқда Фэннинг.

Ушбу воқеа сабабли мусобақалар бекор қилинди.