Фан-техника | 15:52 / 23.07.2015
4052
1 дақиқада ўқилади

Сакраментода дронлар ўртасидаги илк пойга мусобақаси ўтказилди

Сакраментода (Калифорния) учувчисиз самолётлар  ўртасида биринчи халқаро пойга мусобақаси ўтказилди. Пойгада янги зеландиялик Чэд Новак ғалаба қозонди. Мусобақанинг ютуқ жамғармаси 25 минг долларни ташкил қилди.

Дронлар ўртасидаги пойгалар хобби босқичидан ўтиб, спорт тури сифатида тан олинишни бошлади. Алоҳида гуруҳлар бирлашиб Франция, Буюк Британия, АҚШ ҳамда Австралияда ўзаро мусобақалар ўтказишади. Одатда дрон эгалари мусобақани аҳоли яшаш жойидан узоқ бўлган ҳудудда ўтказади. Қурилмаларнинг тезлиги 160 км/соатгача чиқади.