Жаҳон | 22:35 / 26.07.2015
4690
1 дақиқада ўқилади

Обама Кения миллий рақсини ижро этди

АҚШ президенти Барак Обама Кенияга расмий ташрифи чоғида Кенияда машҳур бўлган Саути Соланинг қўшиғига Кения миллий рақсини ижро этди. Обама билан рақсни Кения президенти Ухуру Кениата ва мамлакатнинг бошқа расмий шахслари ҳам ижро этишди.

Ушбу ҳолат тасвирланган видео бир кунда бир неча ўн минглаб намойиш йиғди, баъзи нашрлар эса бу рақсни “янги ганган стайл” деб аташмоқда.