Спорт | 08:46 / 05.08.2015
3434
1 дақиқада ўқилади

Гвардиола: Найжел де Йонгга Киммих учун қаттиқ жаҳлим чиққанини айтдим

"Бавария" жамоаси бош мураббийи Хосеп Гвардиола 4 август куни "Милан"га қарши ўтказилган ўйиннинг танаффусида рақиб футболчиси Найжел де Йонг билан жанжаллашганига изоҳ бериб ўтди.

"Мен де Йонгга хато иш қилганини, Киммихга қасддан жароҳат етказиб, футболчига хос иш қилмаганини айтдим. Жошуа энди "Реал"га қарши ўйинда майдонга туша олмайди, у узоқ вақтга сафдан чиққан бўлиши ҳам мумкин.
Киммихни 10 йил ичида немис футболида ўзини ёрқин томондан кўрсатадиган футболчилардан бири деб ҳисоблайман", дейди Гвардиола.

Улар танаффусдан майдонга қайтиш вақтида йўлакда тўқнаш келишган ва Гвардиола де Йонгга баланд овоз билан ўз эътирозларини билдирган. Футболчи эса унга ташланганида атрофдаги кишилар уни тўхтатиб қолишган.