Жаҳон | 02:07 / 14.08.2015
4421
1 дақиқада ўқилади

Хитойда метронинг қурилаётган станцияси ер ўпирилиши оқибатида ер остига кириб кетди

Хитойнинг Гуандун вилоятининг Дунгуань шаҳрида метронинг қурилаётган станцияси ер ўпирилиши оқибатида ер остига кириб кетди, деб хабар бермоқда “Синьхуа” ахборот агентлиги.

Воқеа пайтида котлованда ер ости ишлари олиб борилаётган эди. Ер ўпирилиши майдони 300 квадрат метрни ташкил қилди.

Айни пайтда воқеа тафсилотлари аниқлаштирилмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, фавқулодда ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлган. Воқеа жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.