Спорт | 22:49 / 23.08.2015
2620
1 дақиқада ўқилади

“Манчестер Сити” меҳмонда “Эвертон”ни ютди, “Уотфорд” ва “Саутгемптон” дурранг натижа қайд қилишди

“Манчестер Сити” меҳмонда “Эвертон”ни ютди, “Уотфорд” ва “Саутгемптон” дурранг натижа қайд қилишди

“Манчестер Сити” футболчилари Англия чемпионатининг 3-турида меҳмонда “Эвертон”ни мағлуб этишди. Ливерпулда бўлиб ўтган учрашув 0:2 ҳисобида “шаҳарликлар” фойдасига ҳал бўлди. Тўпларни 2-бўлимда Александар Коларов ва Самир Насри киритдилар.

Ушбу турнинг яна бир ўйинида “Уотфорд” ва “Саутгемптон” клублари 0:0 ҳисобида дурранг натижа қайд қилишди.

“Манчестер Сити” 9 очко тўплаб, АПЛ мусобақа жадвалига бошчилик қилмоқда.

Англия Премьер-лигаси. 3-тур

Эвертон (Ливерпуль) – Манчестер Сити (Манчестер) – 0:2
Голлар: Коларов, 60 (0:1); Насри, 88 (0:2).

Уотфорд (Уотфорд) – Саутгемптон (Саутгемптон) – 0:0