Жаҳон | 15:05 / 28.08.2015
15753
1 дақиқада ўқилади

Сингапурда питон ва кобра жангига гувоҳ бўлишди

Сингапурнинг Наньян технология университети яқинида талабалар тўр-тўр питон ва қирол кобраси ўртасидаги жангга гувоҳ бўлишди. Томошабинлар номутаносиб рақиблар ўртасидаги олишувни мобиль телефони орқали тасвирга олишди.

Муҳораба унча узоқ давом этмади. Кобранинг хужуми рақиби томонидан бошининг бўғиб ташланганидан сўнг ниҳоясига етди. У бўғма илоннинг чангалидан 30 дақиқа давомида ҳалос бўла олмади. Ҳаттоки қўнғироқ қилиб чақирилган махсус ҳайвон тутиш хизмати вакиллари ҳам қийинчилик билан “жангчи”ларни ажратиб олишди. Бўғма илоннинг чангалидан халос бўлган кобра шу заҳотиёқ қочиб кетди. Қутқарувчилар уни қидириб топа олмай қолишди. Бўғма илон эса махсус контейнерга солиниб, одамлар учун хавфсиз ҳудудга олиб кетилди.