Спорт | 23:16 / 29.08.2015
2830
2 дақиқада ўқилади

Англия Премьер лигаси: “Арсенал”, “Манчестер Сити” навбатдаги ғалабаларини қўлга киритди

29 августда Англия Премьер лигасининг 4-тури доирасида “Арсенал” меҳмонда “Ньюкасл” билан учрашди, “Манчестер Сити” эса ўз майдонида “Уотфорд”ни қабул қилди.

Чемпионлик учун асосий даъвогарлардан бири Лондоннинг “Арсенал” жамоаси меҳмонда “Ньюкасл” устидан 0:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувнинг 16-дақиқасидаёқ “Ньюкасл” озчиликда қолди – мезбонлар ҳужумчиси Александр Митрович ўйиндан четлатилди. “Арсенал” учрашувнинг 52-дақиқасидаги мезбонлар ҳимоячиси Фабрисио Колоччинининг автоголи ҳисобига учрашувда ғалаба қозондилар.

Ньюкасл Юнайтед – Арсенал – 0:1
Голлар: Колоччини, 52 (0:1, автогол).
Четлатиш: Митрович 16 (Ньюкасл)

“Манчестер Сити” ўз майдонида “Уотфорд”ни 2:0 ҳисобида ютди. Тўпларни 47-дақиқада Раҳим Стерлинг ва 56-дақиқада Фернандиньо киритди.

Манчестер Сити – Уотфорд – 2:0
Голлар: Стерлинг, 47 (1:0); Фернандиньо, 56 (2:0).

4-турнинг қолган учрашувлари қуйидагича якунланди:

Астон Вилла – Сандерленд – 2:2
Голлар: М'Вила, 8 (0:1); Синклейр, 11 (1:1, пен); Синклейр, 41 (2:1); Ленс, 52 (2:2).

Борнмут – Лестер Сити – 1:1
Голлар: Уилсон, 24 (1:0); Варди, 86 (1:1, пен).

Сток Сити – Вест Бромвич Альбион – 0:1Премьер
Голлар: Рондон, 45+3 (0:1).
Четлатиш: Афеллай, 25; Адам, 31 (Сток Сити)