Спорт | 01:08 / 30.08.2015
2385
1 дақиқада ўқилади

Бавария” “Байер” устидан йирик ғалабага эришди

29 августда Германия бундеслигасининг 3-тури доирасида Мюнхендаги “Альянц-Арена” майдонида “Бавария” ва “Байёр” учрашди.

Учрашувнинг 26-дақиқасида мюнхенликлар ҳужумчиси Томас Мюллер рақиб дарвозасини ишғол этди. Учрашувнинг 2-бўлимида майдон эгалари рақиб дарвозасига 11 метрлик жарима нуқтасидан яна иккита тўп киритишга муваффақ бўлдилар: 60-дақиқада Мюллер, 71-дақиқада эса Арьен Роббен жарима тўпини аниқ амалга ошириб, ҳисобни 3:0 кўринишига келтирдилар. Мюллер учрашувда дублга эришди.

Германия. Бундеслига. 3- тур
Бавария (Мюнхен) – Байер (Леверкузен) – 3:0
Голлар: Мюллер, 26 (1:0); Мюллер, 60 (2:0, пен); Роббен, 71 (3:0, пен).
Огоҳлантиришлар: Бернат, 8; Алькантара, 19 – Венделл, 6; Крамер, 18; Круз, 72.

3-турдан ўрин олган қолган учрашувлар қуйидагича якунланди:

Штутгарт — Айнтрахт 1:4
Голлар: Дидави, 30 — Глоушек, 11 (автогол), Кастайньос, 42, 87, Сеферович, 69 (пен.)

Аугсбург - Ингольштадт 0:1
Гол: Леки, 63

Кельн - Гамбург 2:1
Голлар: Хозинер, 76, Модест, 81 (пен.) — Холтби, 47

Майнц - Ганновер 3:0
Голлар: Муто, 15, 29, Малли, 47

Дармштадт 98 — Хоффенхайм 0:0