Жаҳон | 20:44 / 30.08.2015
4222
1 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистонида юз берган ёнғинда ҳалок бўлганлар сони 10 кишига етди

Саудия Арабистонида Ал-Хубар шаҳридаги турар-жой мажмуасида ёнғин чиқиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 10 кишига етди, яна 219 киши жароҳат олди, деб хабар бермоқда “Ал-Арабия” телеканали.
Аввалроқ ёнғинда 6 киши ҳалок бўлгани, 206 киши, жумладан хорижий фуқаролар жароҳат олгани маълум қилинганди.
Соат 05:45 да ўт ўчирувчиларга Saudi Aramco давлат нефть компаниясининг ходимлари яшайдиган Радиум турар жой мажмуасининг 1-қаватида ёнғин чиққани ҳақида хабар келиб тушган.
Радиум мажмуаси етти қаватдан иборат бино бўлиб, унда 500 га яқин квартира жойлашган. Аввалроқ ўт ўчирувчилар бино ичидан ва томидан одамларни эвакуация қилаётгани айтилганди. Ёнғин ҳудудида вертолётлар вазиятни назорат қилмоқда.