Жаҳон | 13:46 / 02.09.2015
2829
1 дақиқада ўқилади

Хитой шарқидаги кимё заводи портлаши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

Хитойнинг шарқидаги кимё заводида содир бўлган портлаш оқибатида 5 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги хабар бермоқда.

Воқеа “Биньюань” компаниясининг Лицзинь шаҳрида (Шаньдун вилояти) жойлашган заводи ҳудудида содир бўлди. Портлаш натижасида корхонада ёнғин бошланди.

Айни пайтда авария сабаблари аниқланмоқда. Бундан ташқари, қутқарувчилар вайроналар остида қолиб кетгани тахмин қилинаётган одамларни қидирмоқда.