Спорт | 20:16 / 07.09.2015
4352
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Филиппинда ўйинолди расмий машғулотини ўтказди

Биласиз, эртага 8 сентябрь куни Тошкент вақти билан саот 17:00да Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати-2018 иккинчи саралаш босқичи 4-тур учрашувлари доирасида Филиппин терма жамоасига қарши майдонга чиқади.
ЎФФ расмий твиттерининг ёзишича, терма жамоамиз бугун Philippines Arena стадионида расмий машғулот ўтказди.
Машғулот ўтган Philippines Arena ўйингоҳи жойлашган Бокаю Ситидаги шаҳрида машғулоти пайти кучли ёмғир ёғди.