Жаҳон | 11:48 / 07.09.2015
4756
1 дақиқада ўқилади

Таиланд ҳудудига кундуз пайтида метеорит тушгани кузатилди

Таиландда метеоритни ёдга солувчи номаълум жисмнинг Бангкок шаҳрига тушгани ҳақида видеолар пайдо бўлди. Бу ҳақда Thai PBS телеканали хабар тарқатмоқда.

Телеканал тақдим этган видеороликда осмон бўйлаб ўзидан оқ из (дум) қолдирган ҳолда учаётган объект тасвирланган.

Номаълум жисм шу орада ёрқин рангда товланган ва кейин йўқолиб қолган. Канчанабури провинциясида истиқомат қилувчи аҳоли портлашни эслатувчи бир қанча овозларни эшитишгани ҳақида билдириб ўтишган.

Турли хилдаги видеоёзувлар Бангкок аҳолиси томонидан суратга олинган.

Мамлакат Астрономия илмий-тадқиқот институти олимларининг қайд этишича, ҳақиқатан ҳам метеорит ерга тушган бўлиши мумкин. Аслида бундай ҳолатлар жуда камдан-кам ҳолларда, асосан тунги вақтларда содир бўладиган воқеа бўлсада мазкур вазият каби ҳолатлар кузатилиши мумкинлигини билдиришган.