Жамият | 12:37 / 17.09.2015
15400
1 дақиқада ўқилади

Қустанай вилояти ҳокимининг исми Путиннинг диққатини тортди

16 сентябрь куни Россиянинг Сочи шаҳрига Нурсултон Назарбоев бошчилигидаги Қозоғистон делегацияси ташриф буюрди ва XII Россия ва Қозоғистон минтақавий ҳамкорлиги форумида иштирок этди.

Ушбу форум доирасидаги учрашувда иштирок этган Путин қозоғистонликлар делегацияси таркибидан ўрин олган Қустанай вилояти ҳокими Архимед Мухамбетовнинг исмини ўқий туриб, иккиланиб қолди.

"Қустанай вилояти, Архимед Бегежанович. Архимедми, Архимед, ҳа?", дейди Путин унга сўз бериш асносида ҳайратланиб.

Маълумот учун, Архимед Мухамбетов 4 йил Актўбе вилоятини бошқарган, шу йилнинг 11 сентябрь кунидан бошлаб, Қустанай вилояти ҳокими вазифасини бажаришга киришганди.