Спорт | 22:28 / 04.10.2015
4980
2 дақиқада ўқилади

«Арсенал» Лондонда «Манчестер Юнайтед»ни йирик ҳисобда енгди ва 2-ўринга кўтарилиб олди

Англия Премьер-лигасининг 8-туридан ўрин олган "Арсенал" ҳамда "Манчестер Юнайтед" клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди.

Унда 3:0 ҳисоби қайд этилиб, "тўпчилар"нинг ғалабаси билан якунланди.

Турнинг марказий ўйини дея ээтироф этилган ўйинда тезкор голлар киритилди. 6-дақиқадаёқ Алексис Санчес ҳисобни очди. Орадан бир дақиқа ўтар-ўтмас Месут Ўзил жарима майдончасида келаётган тўпни тўхтатмасдан дарвозага йўллаб, ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди.

20-дақиқада яна ўша тиниб-тинчимас Санчес узоқдан суперзарба йўллаб Де Хеани доғда қолдирди, 3:0. Мана шу гол амалда ўйин тақдирини ҳал қилди.

Мазкур ғалабадан сўнг Арсен Венгер шогирдлари иккинчи ўринга кўтарилиб олишди.

Англия чемпионати, 8-тур
Арсенал – Манчестер Юнайтед 3:0
Голлар: 1:0 – 6 Санчес, 2:0 – 7 Ўзил, 3:0 – 19 Санчес.
Арсенал – Чех, Мертесакер, Монреаль, Бельерин, Габриэл, Ўзил (Окслейд-Чемберлен, 75), Рэмзи, Уолкотт (Жиру, 75), Касорла, Санчес (Гиббс, 81), Коклен.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Блинд, Смоллинг, Дармиан (Валенсия, 46), Мата (Уилсон, 82), Янг, Кэррик, Швайнштайгер, Депай (Феллайни, 46), Руни, Марсьяль.
Огоҳлантиришлар: Янг (22), Дармиан (30), Коклен (51), Руни (55).