Жамият | 15:29 / 06.10.2015
6761
2 дақиқада ўқилади

Emirates авиакомпаниясининг Женнифер Энистон иштирокидаги рекламаси ролиги 1 кунда 1,1 млн марта кўрилди

Emirates Airline авиакомпаниясининг Голливуд актрисаси Женнифер Энистон иштирокида олинган реклама ролиги намойиш этилди. Ушбу реклама ифодаланган видео авиакомпаниянинг фейсбукдаги саҳифасига жойлаштирилгач, 1 кун ичида 1,1 миллион мартадан ортиқ томоша қилинган.

Реклама сюжетига кўра, Энистон тушида Airbus A380 лайнери бортида душ ва бар излаб, юрганини кўради. Унинг тушидаги стюардессалар ва учувчилар мижознинг истакларидан кулишади.

Шунда актриса Emirates Airline самолёти бортида уйғониб кетади ва ҳақиқий ҳайтда ўзи истаган барча нарса муҳайё эканини кўради. У ўзининг даҳшатли туши ҳақида шу самолёт бармени билан суҳбат вақтида айтиб беради.

Август ойида Голливуд актрисаси Женнифер Энистон Бирлашган Араб Амирликларининг Emirates Airline компанияси юзига айлангани ҳақида хабар берилганди.

Унданда олдинроқ эса, ушбу авиакомпания Криштиану Роналду билан ҳамкорлик қила бошлаганди.

Сентябрь ойи охирида Airline Passenger Experience Association бу авиаташувчини дунёдаги энг яхши авиакомпания сифатида эътироф қилганди. Компания 13та номинациядан 7тасида ғолиб бўлган.