Жамият | 20:30 / 09.10.2015
31880
1 дақиқада ўқилади

Шоҳруҳхон Асал Шодиевага эмас Заринага "уйланди"

Интернет фойдаланувчилари орасида ўзбекистонлик таниқли хонанда Шоҳруҳхоннинг Асал Шодиевага эмас, бошқа бир актриса Зарина Низомиддиновага уйлангани бўйича миш-мишлар ва муҳокамалар бўлиб ўтди.

"Қонуний никоҳдан ўтдингиз, энди сизларни Йўлдошевлар оиласи деб эълон қиламан", сўзлари билан бошланган видеоролик интернетга жойлаштирилган.

Кейинроқ бу видеолавҳа хонанданинг "Юлдузлар" номли янги қўшиғи учун ишланган клипига оид лавҳа экани маълум бўлди.