Жамият | 21:43 / 12.10.2015
5375
1 дақиқада ўқилади

Оммавий тарзда бўри каби увиллаш бўйича рекорд ўрнатилди

Буюк Британиянинг Лейтон-Баззард шаҳрида оммавий тарзда бўри каби увиллаш бўйича рекорд ўрнатилди, деб хабар бермоқда Metro нашри.

Оммавий тарзда увиллашда 464 нафар одам иштирок этиб, у Howl кўнгилочар мажмуасида бу мажмуанинг Хеллоуин байрами арафасида очилиши муносабати билан ўтказилди.

Иштирокчилар талаб қилинган бир дақиқа давомида бўри каби увиллашди.

Бундан аввалги рекорд АҚШда 2013 йилда ўрнатилган эди ва унда Сент-Клауд университетининг 296 нафар талабаси иштирок этган эди.