Жамият | 19:40 / 12.10.2015
6878
1 дақиқада ўқилади

Шаолин роҳиби 10 сония давомида бир бармоғига таяниб турди

Хитой шимолида шаолин роҳиби Ши Лилианг яна бир марта инсон танаси қудратини намойиш этди. У одам боласи битта бармоғига таянган ҳолда 10 сония тура олишини кўрсатиб берган.

Ушбу ҳолат тасвирланган видео YouTube ҳостингига жойлаштирилган ва унда роҳиб бу трюкни ер юзида саноқли кишилар бажара олишини айтган.

Қайд этиш керакки, Лилианг бундан олдин ҳам ақлбовар қилмас трюкни амалга оширган, ўшанда у сув устида 125 метр масофани босиб ўтганди. Бунда у таянч сифатида у сув усти қалқиб турган 200та фанер тахтачалардан фойдаланганди.

Унинг навбатдаги қобилияти акс этган видеони бир неча миллион марта томоша қилишган.