Спорт | 17:17 / 13.10.2015
7515
1 дақиқада ўқилади

«Формула-1» пойгачиси Льюис Ҳэмилтон Путинга қарата шампан виноси сепди

Буюк британиялик автопойгачи Льюис Ҳэмилтон Россиянинг Сочи шаҳрида бўлиб ўтган «Формула-1» пойгаларининг навбатдаги босқичидаги ғалабадан кейинги тақдирлаш маросимида шампан виноси кўпикларини Россия президенти Владимир Путинга қарата сепди, деб ёзади spletnik.ru интернет-нашри. 

Манбанинг ёзишича, Ҳэмилтон ғалаба қозонган ҳар бир босқичидан кейин анъанавий равишда мазкур ғалабани шампан виносини кимгадир сепиш орқали нишонлайди. Бу сафар тақдирлаш маросимида унинг яқинида Россия президенти турганди ва бундан Ҳэмилтон фойдаланиб қолди.

Аммо Путин бу пайтда подиумни тарк этаётганди ва Ҳэмилтоннинг «совуқ души» унга тўлиқлигича етиб бормади.