Жаҳон | 18:10 / 14.10.2015
4815
2 дақиқада ўқилади

Хабаровскдаги савдо марказига айиқ бостириб кирди (видео)

2015 йилнинг 14 октябрь кунига ўтар кечаси бир ёшли айиқ Россиянинг Хабаровск шаҳридаги савдо марказларидан бирининг кириш эшигини боши билан бузиб ичкарига кирган. Бу ҳақда «Интерфакс» маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари берган маълумотларга таяниб хабар тарқатди.

Айиқ Амур дарёсини сузиб ўтиб, «Ерофей-Арена» спорт комплексига қадар етиб келган. Кейин «Подсолнуха» савдо марказининг эшигини боши билан бузиб фойега бостириб кириб олган. Йиртқич тахминан беш дақиқа мобайнида югуриб юрган, бу қўриқчиларни даҳшатга солди. Шундан сўнг полиция чақирилди, дейилади ташкилот берган маълумотида.

Айиқни ушлаш жараёни бир ярим соат вақтни олган. Йиртқични тутиш жараёнида еттитадан ортиқ йўл-патруль хизмати экипажи қатнашди. Айиқ болалар боғчаси ҳудудига қувиб кирилгач, ўққа тутилган. Ҳодиса натижасида ҳеч ким жабрланмаган.

Хабаровск ўлкасига йил давомида айиқларнинг ташриф буюриши ўттиздан ортиқ ҳолатларда қайд қилинган. Шундан тўрт маротаба айиқлар Хабаровск шаҳрининг ўзига кириб келишган. Йиртқични панжаларидан бир нафар қишлоқ фуқароси ҳалок бўлган.