Жамият | 19:27 / 15.10.2015
4947
1 дақиқада ўқилади

Интернетда клюква ҳосилини йиғиш жараёни тасвирланган видео жойлаштирилди

Дронлар ёрдамида суратлар олишга ихтисослашган Gopher Aerial компанияси АҚШнинг Висконсин штатида клюква ҳосилини йиғиш жараёни тасвирланган видеони интернетда жойлаштирди. Ҳосилни йиғишда инсонлар билан қаторда оғир техникадан фойдаланилади.

Ушбу роликка Mashable нашри эътиборини қаратди, бунгача эса ролик бир ҳафта ичида 15 мингта намойиш йиғишга муваффақ бўлган.

Клюква (лот. Oxycóccus) — Шимолий яримшарнинг ботқоқларида ўсувчи резавор ўсимлик бўлиб, барча турлари истеъмолга яроқли, ошпазлик ва озиқ-овқат саноатида кенг қўлланади.