Жаҳон | 13:00 / 19.10.2015
7280
1 дақиқада ўқилади

NASA Қуёшдаги кучли портлаш тасвирларини эълон қилди (ВИДЕО)

Қуёшда 13 октябрь куни содир бўлган кучли портлаш NASA расадхоналари камералари томонидан қайд этилди. Олинган тасвирлар асосида ишлаб чиқилган видеоёзув коинот агентлигининг расмий сайтига жойлаштирилди.

Эълон қилинган видеоёзувда юлдуз сатҳида протуберанец (Қуёш четидан отилиб чиқиб ёниб турган газ алангаларидан бири) юқорига кўтарилиб, сўнгра секин-асталик билан барҳам топиши тасвирланган. Протуберанецлар ўзида “беқарор” газ булутларини муажассамлаштирган бўлиб, магнит майдони таъсирида бир муддат Қуёш юзасида ушланиб туради.

Портлашдан кейин газ булути яна Қуёш сатҳига қайтди.

Фото ва видеотасвирлар икки хил узунликдаги ультрабинафша тўлқинларининг қўшилишидан олинган. Инсон кўзи билан қараганда улар кўринмайди ва одатда қизил ва бронза рангида намоён бўлади.