Жаҳон | 17:47 / 26.10.2015
4308
1 дақиқада ўқилади

НАСА “мингйиллик довули”нинг орбитал фото ва видеоларини кўрсатди

НАСА агентлиги “мингйиллик довули” номини олган табиий офатнинг орбитадан суратга олинган фото ва видеоларини кўрсатди. Бу ҳақда агентликнинг сайтида хабар қилинди.

Довул Тинч океанининг шарқий қисмида, Мексика қирғоқларида кузатилди. У довулларни кузатиш тарихидаги энг қудратлиси бўлгани айтилмоқда.

Суратлар 24 октябрь куни Халқаро космик станциядан амалга оширилган.