Спорт | 20:13 / 31.10.2015
4048
1 дақиқада ўқилади

«Челси» «Ливерпул»дан 1:3 ҳисобдаги мағлубиятни қабул қилиб олди

Англия Премьер-лигасининг 11- турида Лондондаги «Стэмфорд Бридж» стадионида «Ливерпул» жамоаси «Челси»ни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Учрашувнинг 4- дақиқасида кўк либослилар “қизил”лар дарвозасига гол киритди. Унинг муаллифи Рамирес бўлди. Тезкор голдан ўзини йўқотмаган ливерпулликлар биринчи бўлимдаёқ ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Филиппе Коутиньонинг «Челси» дарвозасига йўллаган зарбаси голга айланди. 74-дақиқада Коутиньо дубль қайд этди. Якуний натижани 83-дақиқадаги Кристиан Бентекенинг голи ҳал қилди.

Айтиш жоизки, бу октябрь ойида «Ливерпуль» (17 очко)ни қабул қилиб олган мураббий Юрген Клоппнинг АПЛдаги илк ғалабаси ҳисобланади. Қўлга киритилган очко жамоанинг рўйхатдаги 7- қаторни банд этишига хизмат қилди.

Жозе Моуриньонинг «Челси»си эса қаторисига учинчи мағлубият аламини тотиб, рўйхатнинг 15-поғонасидаги ўрнини “мустаҳкамлади”.