Жаҳон | 15:19 / 31.10.2015
11623
7 дақиқада ўқилади

Энг хавфсиз самолётлар рейтинги

XABARDOR.UZ - Тез-тез содир бўлатган авиаҳалокатларни ҳисобга олиб, ўқувчиларимизга энг ишончли ва хавфсиз йўловчи самолётлар рўйхатини нашр этмоқдамиз. Қўрқмасдан учинг!

Сўнгги пайтларда авиаҳалокатлар ҳатто 20 асрдагига қараганда ҳам кўп содир бўлмоқда. Аэробусларнинг қулаши баъзиларда бошқа транспорт турларидан фойдаланишга ундамоқда.

Аслида, статистикага қараганда самолёт – энг хавфсиз транспорт туридир. Қанотли машиналарнинг баъзи турлари жиддий ҳодисаларга умуман дуч келмаган. Айнан қайсилари дейсизми? Бунга Лондондаги Ascend суғурта маслаҳатчиси ва BusinessWeek нашри томонидан келтирилган маълумотлар асосида тузилган рейтинг ойдинлик киритади. Алоҳида таъкидлаш жоизки, терроризм билан боғлиқ авиаҳалокатлар статистикада ҳисобга олинмаган.

Самолётлар ҳалокатлар камайиб бориши тартибида жойлаштирилган. Оддий сўз билан айтганда, мазкур ҳолатда ҳар бир турдаги самолётнинг ишлаб чиқарилган миқдори, ҳар бир муайян самолётнинг умумий учиш вақти ва авиакомпанияларда фойдаланиш муддатлари катта аҳамиятга эга. 

30 йилдан сўнг энг хавфсиз самолёт хавфли ёки ўта хавфли разрядига айланади. Бундан ташқари, лайнерни қайси компания ишлатаётганини унутмаслик лозим: моҳир қўлларда стул ҳам балалайкага айланади. Учинчи дунё мамлакатлари томонидан фойдаланилган ҳар қандай самолёт билан муаммо юзага келиши мумкин.

Демак эътиборингизга энг хавфсиз самолётлар рейтингини ҳавола қиламиз.

1. Boeing 777

Трансаэро компанияси Boeing 777-300 самолёти

Авиалайнер 1995 йилдан бери ишлаб чиқарилмода, 748 самолёт қурилган. Расмий рейтингга қараганда  умумий 20 миллион соат учиш вақтида битта ҳам ҳалокат содир бўлмаган. Аммо бир неча авария ҳолатлари юз берган. Улардан иккитаси муваффақиятли якун топган, биттасида эса 3 нафар йўловчи ҳалок бўлган. Аммо 2014 йилда икки сирли йўқолиш туфайли машина етакчиликни қўлдан бой берди: 8 мартда Малайзия "Boeing"и Ҳинд океанида ғойиб бўлди, 17 июлда эса айнан шу турдаги самолёт Украинада уриб туширилди (аммо юқорида террористик акт ва уруш натижасидаги ҳалокатларни ҳисобга олмасликка келишиб олдик).

2. Airbus A340

Lufthansa компаниясининг Airbus A340-600 самолёти

Авиалайнер 1993 йилдан бери чиқарилмоқда, 341 та самолёт қурилган. 13,5 миллион соатлик умумий учиш вақтида ҳаммаси бўлиб бешта авария ҳолати содир бўлган. Ҳеч ким азият чекмаган.

3. Airbus A330

Аэрофлот компаниясининг Airbus A330-200 самолёти

Авиалайнер 1993 йилдан бери чиқарилмоқда, 577 та самолёт қурилган. Турли ҳолатларда ҳаммаси бўлиб саккизта самолёт йўқотилган. 1994 йилда Тулузада содир бўлган илк авария ҳолати экипажнинг барча аъзолари ўлими билан якунланди. 2009 йилда Атлантика океанида содир бўлган бошқа ҳалокат эса  (ҳисоб бўйича бешинчиси) экипажнинг барча аъзолари ва 228 нафар йўловчини ҳаётдан олиб кетди. Ҳалокат сабаби номаълум. 2005 йилда Триполидаги қўнишга киришда бортдги 104 йўловчидан 103 нафари ҳалок бўлди. Бу турдаги барча самолётлар 14 миллион соатдан ортиқ учган, шунинг учун рейтингнинг учинчи ўрнини ҳаққоний равишда эгаллаб турибди.

4. Boeing 747

1985 йил Токиодаги Boeing 747 ҳалокатининг компьютерда реконструкция қилиниши

Авиалайнер 1970 йилдан бери чиқарилмоқда. Ҳозирда 941 та шу турдаги самолётдан фойдаланиляпти. 17,5 миллион соатга битта ҳалокат тўғри келади. Ушбу сериядаги самолётни эксплуатация қилиш давомида (40 йилдан ортиқ) умумий ҳисобда 51 самолёт йўқотилган ва 18 та ҳалокат ўлим билан якун топган. Улардан энг йириги 1985 йилда сифатсиз таъмирлаш (бу самолётнинг ишончлилиги билан унчалик боғлиқ эмас) сабабли Токиода юз берган: учувчилар бошқарувни йўқотишган ва тоғ билан тўқнашиб кетишган. Бортдаги 524 одамдан 520 нафари ҳалок бўлган.

5. Boeing 737 NG

Boeing 737-900 авиакомпании Alaska Airlines в раскраске Disneyland

Boeing 737-900 Alaska Airlines авиакомпаниясиниг Disneyland фонида буялган самолёти. Фото: Wikipedia

Авиалайнер 1997 йилдан буён ишлаб чиқарилади. Эксплуатацияда 2 623 самолёт мавжуд. 17 млн соатга ҳалокат тўғри келади. Boeing 737 – энг оммавий ва замонавий йўловчи самолётидир. У фақат уч марта ҳалокатга учраган.

6. Boeing 767

Роман Абрамовичнинг Boeing 767-300ER самолёти

Авиалайнер 1982 йилдан бери чиқарилмоқда. 879 та самолёт эксплуатация қилинди. 15,5 миллион соатга битта ҳалокат тўғри келади. Boeing 767 узоқ давом этувчи рейслар орасида энг машҳур самолётлардан бири. Аммо 2012 йил маълумотларига қараганда, умумий ҳисоб бўйича ушбу турдаги 15 та самолёт йўқотилган. Ҳалокатлар 851 нафар одамнинг ҳаётига зомин бўлди. 

7. Airbus A320

Аэрофлот авиакомпаниясининг Airbus A320 самолёти

Авиалайнер 1988 йилдан буён чиқарилмоқда. 3 600 ортиқ (А319 ва А321 билан биргаликда) самолёт эксплуатация қилинмоқда. 15 миллион соатга битта ҳалокат тўғри келади, ҳаммаси бўлиб 33 та самолёт йўқотилган. Энг йирик авария 199 одамни ҳаётдан олиб кетди. Бу турдаги самолёт учун 2006 йил энг ёмон йилга айланди: ўшанда тўртта машина йўқотилди, улардан учтаси Брюссель аэропорти ангарида ёниб кетди (ҳеч кимга зарар етмаган). Франция Альпларидаги иккинчи учувчи ҳаракатлари билан содир бўлган, шов-шувли сўнгги ҳалокатдан ташқари ундан кейин яна бири содир бўлди: 2015 йилнинг 29 мартида Канадада самолёт оғир қўнишни амалга оширди, натижада 23 нафар йўловчи жароҳат олди.

8. Boeing 757

American Airlinesнинг Boeing 757 самолёти

Авиалайнер 1982 йилдан бери чиқарилмоқда. Ҳозирда 973 та самолётдан фойдаланилмоқда. 15 миллион соатга битта ҳалокат тўғри келади. Ҳаммаси бўлиб ушбу турдаги саккизта самолёт йўқотилган (саккизта фожеадан учтаси носозликлар сабабли содир бўлган). 11 сентябрда ушбу турдаги иккита машина Вашингтон ва Пенсильванияда террористлар томонидан босиб олинган. Яна бир машина Боден кўли устида диспетчер айби билан Ту-154 билан тўқнашиб,  ҳалокатга учраган.

9. Boeing 737 CFMI

Авиалайнер 1984 йилдан бери чиқарилиб келади. 1 760 самолётдан фойдаланилмоқда. 5,5 миллион учиш соатига битта ҳалокат тўғри келади. Умумий ҳисоб билан олиб қараганда, 174 та лайнер йўқотилган, 3 835 нафар одам ҳалок бўлган. Мазкур турдаги лайнерлар 110 марта террористлар томонидан қўлга олинган, йирик жиноят ҳаракатларига дуч келган (масалан, олиб қочиш), натижада 500 та одам ҳалок бўлган. Энг йирик ҳалокат 2008 йилнинг 14 сентябрида Россиянинг Пермь шаҳрида машина шаҳар чеккасида темирйўлга қўлаганида содир бўлган эди. 

10. McDonnell-Douglas MD-11

FedEx  томонидан фойдаланилувчи McDonnell Douglas MD-11F юк самолёти

Авиалайнер 1990 йилдан бери чиқарилмоқда. 187 та самолёт эксплуатация қилинмоқда. 4 миллион соат учиш вақтига битта ҳалокат тўғри келади. Ҳаммаси бўлиб ушбу турдаги 10 та самолёт йўқотилган. Фожеаларда 245 нафар одам ҳалок бўлган.

Демак, юқоридаги рейтинг ёрдамида қайси турдаги самолётлар хафвсиз эканини аниқлаб олдик.