Спорт | 07:13 / 04.11.2015
3512
2 дақиқада ўқилади

ЕЧЛ, C гуруҳи: “Бенфика” камчилик бўлиб “Галатасарай”ни енгди, “Астана” “Атлетико” билан дуранг ўйнади

Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 4-турида С гуруҳи вакили “Бенфика” клуби ўз майдонида гуруҳдоши “Галатасарай” устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ҳисобни 52-дақиқада “Бенфика” ҳужумчиси Жонас очди, бироқ кўп ўтмай, 58-дақиқада турклар Лукаш Подольскининг голи эвазига ҳисобни тенглаштиришди. 67-дақиқада эса лиссабонликлар яримҳимоячиси Луизао рақиб дарвозасига яна бир тўп киритишга муваффақ бўлди. 85-дақиқада майдон эгалари иккинчи огоҳлантириш олган Николас Гайтаннинг четлатиши эвазига ўйинни камчилик бўлиб якунлашларига тўғри келди.

 

Чемпионлар Лигаси, С гуруҳ, 4-тур

Бенфика (Лиссабон) – Галатасарай (Истанбул) – 2:1

Голлар: Жонас, 52 (1:0); Подольски, 58 (1:1); Луизао, 67 (2:1).

Четлатиш: Гайтан, 85 (Бенфика) 

Шу гуруҳдаги яна бир учрашувда “Астана” ўз майдонида “Атлетико” билан голларсиз дурангга эришди. Учрашув Остонада “Астана-Арена — Ҳожимуқон” стадионида бўлиб ўтди ва 0:0 ҳисоби билан якунланди.

Астана (Остона) – Атлетико (Мадрид) – 0:0

4-турдан кейин С гуруҳидаги мусобақа жадвали қуйидагича кўриниш олди: 1. “Бенфика” — 9 очко; 2. “Атлетико” — 7; 3. “Галатасарай” — 4; 4. “Астана” — 2.