Спорт | 18:20 / 05.11.2015
4592
1 дақиқада ўқилади

Окленд аэропортида хака рақси. Янги зеландиялик регбичилар шундай кутиб олинди

Регби бўйича амалдаги жаҳон чемпиони Янги Зеландия терма жамоаси Окленд халқаро аэропортида кенг спорт жамоатчилиги томонидан тантанали равишда кутиб олинди.

Эслатиб ўтамиз, Янги Зелландия терма жамоаси 31 октябрь куни Англияда якунланган жаҳон чемпионатида барча рақибларни мағлубиятга учратиб, ўз тарихида учинчи маротаба жаҳон чемпиони унвонига эга бўлганди.

Янги Зеландия ва Австралия терма жамоалари ўртасидаги финал баҳси Лондондаги "Твикенхэм" стадионида ўтказилган, унда янги зеландияликларнинг 34-17 ҳисобидаги ғалабаси қайд этилганди.

Бунгача Янги Зеландия терма жамоаси 1987 ва 2011 йилларда ҳам дунёнинг энг кучли регби терма жамоаси номини қўлга киритишган эди.