Жаҳон | 17:00 / 12.11.2015
7020
1 дақиқада ўқилади

Бонд ҳақидаги янги фильмдан ўрин олган портлаш Гиннесс рекордлар китобига киритилди

Бонд ҳақидаги охирги фильм “Спектр”дан ўрин олган портлаш Гиннесс рекордлар китобига кино тарихидаги энг кенг миқёсли портлаш тариқасида киритилди. Бу ҳақда IndieWire портали ёзмоқда.

Бу портлашни суратга олиш учун ижодий жамоага 8.4 кубометр ёқилғи ва 33 кг портловчи модда керак бўлди.

Картина продюсери Барбара Брокколи ҳамда актёр Дэниэл Крейг Пекинда ўтказилган маросимда махсус эффектлар постановкачиси Крис Корбольд номидан Гиннесс сертификатини қабул қилиб олди.