Спорт | 23:16 / 14.11.2015
4619
1 дақиқада ўқилади

Широковнинг голи Россия терма жамоасига Португалия устидан ғалаба келтирди

Россия терма жамоаси Краснодарнинг “Кубань” стадионида бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувида Португалия миллий терма жамоаси устидан ғалаба қозонди. Учрашув россияликлар фойдасига 1:0 ҳисоби билан якунланди. Ягона голни учрашув охирида Россия терма жамоаси яримҳимоячиси Роман Широков киритишга муваффақ бўлди.

Ўртоқлик учрашуви.
Россия — Португалия — 1:0
Голлар: Широков, 89 (1:0).