Жаҳон | 01:39 / 15.11.2015
11458
2 дақиқада ўқилади

Xabardor.uz: Кўк, оқ ва қизил: Бутун дунё шу тусга кирган кун

.

Бутун дунё мамлакатларидаги Франция элчихоналарига гуллар, ҳамдардлик билдирилган номалар ва ёқилган шамлар келтиришди. Айрим давлатлардаги кўзга кўринган бинолар, тарихий ёдгорликлар Франция байроғи тусига кирди.

Сиднейдаги опера биноси.

 

Шанхайдаги “Шарқ дурдонаси” минораси.

Шу билан бирга Бутунжаҳон савдо маркази 1 ва Эмпайр Стейт Билдинг биносининг юқори қавати ҳам шу тусга кирди. Нью-Йорк штати губернатори Эндрю Куомо француз халқига ўз ҳамдардлигини билдирди.

Мексика сенати биноси.

Рио-де-Жанейродаги Исо-Ҳалоскор ҳайкали.

Торонтодаги ер юзининг энг баланд телеминораси.

Шу каби манзарани Бразилиянинг Порт-Алегрисида ҳам учратиш мумкин.

Лондондаги Уэмбли стадиони.

Кўпчилик блогерлар ва ОАВ Эйфель минорасинининг чироқлари ҳамдардлик ифодаси сифатида ўчириб қўйилгани ҳақида гапириб ўтди. Аммо унинг тагида кўплаб ёқилган шамлар қўйилди.

Лас-Вегасдаги минора ҳам Франция байроғи тусига кирди.

Франциядаги турли давлатлар расмий вакиллари турли гуллар билан ўз ҳамдардликларини билдиришмоқда.

Москвадаги Франция элчихонаси.

Манба: xabardor.uz