Жаҳон | 19:26 / 16.11.2015
7855
1 дақиқада ўқилади

Путин Саудия Арабистони қироли билан учрашди

Россия президенти Владимир Путин Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд билан учрашди, деб хабар бермоқда РИА “Новости”.

“Музокаралар кун тартибида Сурия масаласи ҳамда Россия Федерацияси ва Саудия Арабистони ўртасидаги муносабатлар кўриб чиқилади”, — деб маълум қилди президент матбуот хизмати.

Bloomberg таҳлилчиларининг маълум қилишича Россия Европа нефть бозорида Саудия Арабистони билан қаттиқ рақобат қилади.