Жамият | 12:30 / 21.11.2015
14830
1 дақиқада ўқилади

Челябинск осмонида учта қуёш пайдо бўлди

Бир неча кундан буён Россиянинг Челябинск шаҳри осмонида ўзига хос оптик ҳодиса – гало кузатилмоқда. У қуёш атрофида ҳалқаларни ҳосил қилиб, “муз камалаги”ни ёки бир йўла учта қуёшни эслатиб юборади. Гало совуқ ҳавода кузатилади, негаки патсимон булутларда муз кристалларининг шаклланиши билан боғлиқ равишда юзага келади.

Шаҳар аҳли ижтимоий тармоқларга бу ҳодисанинг турли ракусрлардан олинган суратлари ва видеоларини жойлаштирмоқда. Охирги кунларда галони Урал шаҳрида ҳам кўриш мумкин бўлмоқда.